Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металларни қазиб олиш тартиби тасдиқланди

29.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2022 йилдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдоларга чиқариш тартиби ўрнатилган;
  • геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
  • ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинди.

 

Ҳужжат билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Жумладан, қимматбаҳо металларни қазиб олиш учун рухсатнома Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланган ер қаъри участкалари бўйича берилади. Бунда ер қаъри участкалари ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчамлари 5 гектаргача бўлган сочма олтин конларини намоён қилади.

 

Ер қаъри участкалари «E-auksion» порталида савдога қўйилади, бир гектарнинг бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари миқдорида белгиланади. Рухсатномалар «E-auksion» тизимида аукцион натижалари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йил муддатга берилади.

 

Рухсатнома олган тадбиркорлар қазиш ишлари бошланишидан олдин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

 

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.