Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Является ли экспортом в целях налогообложения имущественный вклад в УФ иностранной компании Формулы и примеры расчета средней зарплаты

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўламайди

18.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-855-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

Маълумот учун: давлат божини тўлашдан озод этилган субъектлар сони:

  • фуқаролик судларида – 45;
  • иқтисодий судларда – 30;
  • маъмурий судларда – 22.

 

 Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Собир Нурбердиев.