Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли оформить куплю-продажу нежилой недвижимости без уплаты НДФЛ Нужно ли оформлять ЭСФ на безвозмездно полученные образцы товара Внимание: введен бессрочный мораторий на добычу песка и гравия в руслах рек

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади

10.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида”ги 370-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Низомда:

  • Агентликнинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • Агентлик раҳбариятининг асосий мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик марказий аппаратининг тизимдаги ташкилотлар ва бошқа органлар ва ташкилотлари билан ҳамкорлиги;
  • Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини
    баҳолаш мезонлари;
  • Ходимлари моддий рағбатлантириш тартиби;
  • Агентликни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобот бериш тартиби белгиланган. 

 

Шунингдек Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг  Техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Низомда жумладан қуйидагилар акс эттирилган:

  • Республикага олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш бўйича  “хавф-таҳлил” тизими; 
  • мувофиқлик сертификатини ва сертификациялаштириш органинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва бекор килиш
    мезонлари ва тартиби схемалари;
  • чакана савдо объектларида маҳсулотларнинг
    назорат харидини ташкил этиш ва уларни
    синовдан ўтказиш тартиби схемаси. 

 

Маҳсулотларнинг назорат хариди ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва давлат назорати натижалари бўйича амалга оширилади. Зарур ҳолларда, назорат харидини амалга ошириш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда монополияга қарши курашиш органи вакиллари жалб қилинади.

 

Назорат хариди ўтказишдан бир кун олдин тегишли маълумот расмий веб-сайтда жойлаштирилади.

 

Буйруқ асосида назорат харидини ўтказиш учун керакли маблағлар ажратилиб, жойига чиққан касса (товар) чекини олган ҳолда маҳсулотнинг хариди амалга оширилади (зарур ҳолларда фото ва видеовоситалардан фойдаланилади).

 

Харид қилинган товар техник тартибга солиш соҳасидаги талаблар бўйича синовдан ўтказилади.

 

Номувофиқ маҳсулот аниқланганда, маҳсулотни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритилади.Ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки импорт қилувчи субъектларда давлат назорати ўтказилиб, камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан чоралар кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-16
  • USD:12749.75 (+0.00) сум
  • EUR:14142.02 (+0.00) сум
  • RUB:140.25 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38