29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан 25.05.2000 йилдаги 69-II-сон “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририга қатор ўзгаришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Текширувларда штатдаги юристлар иштирок эта олади
Текширувларда штатдаги юристлар иштирок эта олади
24.01.2017

Штатдаги юристми ёки адвокат?
Энди тадбиркорлик субъектлари қўзғатилган жиноят ишлари бўйича уларга нисбатан текширувлар ўтказилганда уни ўтказишнинг барча босқичларида текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакиллари ва (ёки) жалб этилган адвокатларни ўз хоҳишига кўра жалб этиш ҳуқуқи берилди (илгари уларга адвокатларни жалб этиш ҳуқуқи берилган эди). Бундай иштирок мажбурий бўлиб, тадбиркорлик субъекти мазкур ҳуқуқдан воз кечган ҳоллар бундан мустасно.
Тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг тафтиш ўтказишда иштирок этишга юридик хизмат вакилини жалб этишга ёхуд уларнинг иштирокидан воз кечишга бўлган тегишли ҳуқуқи тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар ёзма шаклда тушунтирилади ва бу ҳақда баённома тузилади.
Бозорларда қисқа муддатли текширувлар – ваколатли орган қарорига биноан
Шунингдек, Қонунда бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида қисқа муддатли текширувлар ўтказиш асосларига тузатишлар киритилди.
Бундай текширувлар бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши қисмида фақат давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қонунчилик бузилганлиги ҳақида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари асосида қабул қилинган қарори билан ўтказилади.
Тузатишлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам