Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 16-сон қарорида белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига кирадиган ташкилотларда қуйидагилар аутсорсингга ўтказилади:
Нотиббий хизмат турлари:
- мижозларни овқат билан таъминлаш;
- кир ювиш хизмати;
- бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
Тиббий хизмат турлари:
- тиббий буюмларни зарарсизлантириш.
Рўйхатда келтирилмаган бошқа хизматлар аутсорсинг компаниясига давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади.
Қабул қилинган қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига аутсорсинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.