Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Томорқа ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари

11.03.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 05.03.2024 йилдаги 115-сонли “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди: 

● тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳамда сув таъминотини инобатга олган ҳолда, туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади;

● комплекс дастур доирасида маҳсулот етиштириш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;

● музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;

● ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига биогумус тайёрлаш фаолияти киритилади.

 

2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан қуйидаги ташкилотлар учун ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4%лик пункт юқори ставкада (шундан 4%и банк маржаси) бўлади:

● чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва “дала дўконлари”ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатгача;

● боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларни қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.

 

2027 йил 1 январга қадар мотокультиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди – 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари белгиланди.

 

Қарорда қуйидагилар тасдиқланди:

● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йилда аҳоли томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаги), такрорий (ўртанги) ва тўқсонбости усулида экинлар экиш, жумладан 252 минг гектар майдонга уч марта ҳосил олишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш;

● якка тартибдаги тадбиркор сифатида ташкил этиладиган ва аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи  “Томорқа хизмати” корхоналарини молиялиштириш прогноз кўрсаткичлари;

● Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан фермер ва деҳқон хўжаликларига, томорқа ер эгаларига боғ-қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экишни ривожлантириш учун маблағ ажратиш прогнозлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2024 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова