Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли оформить куплю-продажу нежилой недвижимости без уплаты НДФЛ Нужно ли оформлять ЭСФ на безвозмездно полученные образцы товара Внимание: введен бессрочный мораторий на добычу песка и гравия в руслах рек

Тошкентда Америка технология университети очилмоқда

19.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 17.07.2024 йилдаги "Тошкент шаҳрида Америка технология университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-261-сонли қарори қабул қилинди.

 

Қайд этилишича, 2023 йил сентябрда Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Аризона давлат университети (АҚШ) ва "Cintana Education" компанияси (АҚШ) ўртасида Тошкент шаҳрида Америка технология университетини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланган. Унинг асосий йўналишлари:

  • муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
  • дунёнинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида илғор педагогик ва замонавий АТдан фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;
  • талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, амалий тажриба орттириш, ўқув материалларини самарали ва чуқур ўзлаштириш орқали билимларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
  • таълим ва илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқалар.

 

Университет - тўлиқ академик ва ташкилий-молиявий мустақилликка эга бўлган нодавлат олий ўқув юрти бўлиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

 

Университет битирувчиларига Аризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тан олинади.

 

"Cintana Education" компанияси (АҚШ) Университетни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 2024-2030 йилларда 30 млн АҚШ доллари, 2030-2035 йилларда 20 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини олади.

 

Ҳужжат билан Тошкентдаги Америка технология университети фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2024 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Курс валют

2024-09-16
  • USD:12749.75 (+0.00) сум
  • EUR:14142.02 (+0.00) сум
  • RUB:140.25 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38