Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких единицах измерения отмерять корма для собак и кошек Почему система ЭСФ не должна требовать коды цифровой маркировки на б/у технику Как исправить ошибку в чеке ККТ Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича жаҳон конференцияси ўтказилади

26.08.2024

Читать на русском языке

Президент 23.08.2024 йилда «Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Замонавий ижодий ва инновацион ютуқларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2024 йил 2-4 октябрь кунлари Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича IV Жаҳон конференцияси ўтказилади.

 

Ҳужжат билан тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Унга Жаҳон конференциясини юқори даражада ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, вазирлик ва идоралар томонидан чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ҳамда уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш топширилди.

 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Жаҳон конференцияси доирасида қуйидагиларни таъминлайди:

  • Замонавий санъат маркази қошидаги арт-резиденцияларни тантанали фойдаланишга топшириш;
  • Франция маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек "Абулқосим" мадрасаси ва "Охунгузар" маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотларини ташкил этиш.

 

Шунингдек, Жаҳон конференцияси якунлари бўйича "Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги қонун лойиҳаси такомиллаштирилади, Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ва уни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳалари ишлаб чиқилади.

 

Жаҳон конференцияси дастурига мувофиқ Жамғарма креатив иқтисодиёт соҳасидаги вазирлар учрашувини, шунингдек дунё ва мамлакатимиз креатив иқтисодиёт соҳаси вакиллари салоҳиятини намойиш этувчи махсус кўргазмани ўтказади.

 

Ҳужжат билан Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича IV Жаҳон конференциясини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ташкилий қўмитанинг ишчи органи, "ИнтерФорум" ДУК эса Жаҳон конференциясини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича бош оператор этиб белгиланди.

 

Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинган ва 2024 йил 24 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова