Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2024 йилдаги “Тошкент-2025” ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 198-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Тошкент-2025” ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Хусусан, дастур билан кўра Осиё паралимпия қўмитаси вакилларини Ўзбекистонга ташрифи ва уларни Ўйинларни ўтказиш объектлари билан таништириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек:
- IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
- Ўйинларни ўтказиш бўйича бошқарув кенгаши таркиби;
- Ўйинларни ўтказиш бўйича дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмоқда.
Маълумот учун: Аввалроқ пойтахтда IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев