Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатилади

16.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 704-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, бундай хизматлар Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

 

Қабул қилинган Регламентда туғилган боланинг ота-онаси ёки васийсини (ҳомийсини) доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари кўрсатиш тартиби белгиланган.

 

Ушбу хизматларни кўрсатишда қуйидаги муассасалар жалб этилади:

а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига юборади;

б) ФҲДЁ бўлими:

  • туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади;

в) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:

  • фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради;
  • ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг ҳисобварағига ўтказади;

г) тиббиёт муассасалари поликлиникага болани рўйхатга қўяди;

д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди;

е) Мактабгача таълим вазирлиги давлат мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўяди;

ж) Халқ банки фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.

 

Ҳар бир кўрсатилган хизмат СМС хабар юбориш билан тасдиқланади. Уларни юбориш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Давлат хизматлари агентлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли вазирлик ва идораларда давлат хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Хайдаров.