Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2022 йилдаги «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 110-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 22.01.2022 йилдаги «2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-98-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.
61 та лойиҳа туризм объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш ҳамда маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилган. 2022 йилда ушбу мақсадлар учун 262,8 млрд сўм ажратилади. Хусусан:
- туризм хизматлари соҳасига – 29,4 млрд сўм:
- қуйидагиларни ривожлантириш ва ободонлаштиришга:
• маданий мерос объектларини – 117,3 млрд сўм;
• музейларни – 43 млрд сўм;
• туризм соҳасидаги таълим муассасаларини – 73,1 млрд сўм.
Икки ой муддатда 2022 йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, харид қилиш тартиб-таомиллари якунланади ва тендер ғолиблари билан пудрат шартномалари тузилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2022 йилдан кучга кирган.
Лола Абдуазимова.