Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак проводить переоценку основных средств начиная с 2025 года По каким ставкам облагать доходы высококвалифицированных иностранных специалистов Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Ўғитлар хавфсизлигига доир талаблар ўзгарди

14.01.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2025 йилдаги «Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича қўшимча талаблар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик­-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим нормативуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 18.11.2020 йилдаги 729-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ВМҚ-9-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент янги таҳрирда тасдиқланди. У органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, уларнинг ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини баҳолаш мезонлари куйидагилардан иборат:

  • инсон ҳаёти ва соғлиғи учун биологик, кимёвий ва радиацияли хавфлар йўқлиги;
  • органик ва органик-минерал ўғитларнинг инсон яшаш муҳитига, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига салбий таъсирини бартараф этиш;
  • токсиклик, шу жумладан, инсон саломатлигига ўзига хос ва узоқ муддатли таъсирларини баҳолаш (аллергенлик, иммунотоксинлик).

 

Органик-минерал ўғитларнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг ўғит хавфсизлик паспортига мувофиқ йўқ қилинади.

 

Ўғитлар техник регламентга мувофиқ зарарсизлантирилгандан кейин технологик қайта ишланиши лозим.

 

Органик ва органик-минерал ўгитлар махсус савдо шохобчаларида сотилиши ва бу ерда уларни сақлаш шартлари бажарилиши лозим.

 

Бир савдо бўлимида органик ва органик-минерал ўғитларни улар истеъмол хоссаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган товарлар билан биргаликда сотишга йўл қўйилмайди.

 

Чакана савдода органик ва органик-минерал маҳсулотлар қадоқланган шаклда сотилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев