Президент томонидан 02.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди.
Эндиликда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури ҳисобланади.
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар учун БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.
Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Собир Нурбердиев