Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак ИП сдать Расчет по НДФЛ и соцналогу Как облагать налогами доходы агентства Льготы по НДС в виде освобождения от уплаты налога на определенный срок

Ўз аҳамиятини йўқотган айрим нормалар бекор қилинди

29.01.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 

 ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1021-cон Қонун имзоланди.



Эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш мақсадида қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Хусусан, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонундан маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларга мурожаат этиш бўйича ваколатларини белгиловчи норма чиқариб ташланмоқда.

 

«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонундан баҳоловчи ташкилотда қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжуд бўлиши лозимлиги ҳақидаги норма чиқариб ташланмоқда.

 

Шунингдек, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонундан инвестиция буюртманомасига: шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини (инвестор — жисмоний шахс учун) илова қилиш бўйича талаб чиқариб ташланмоқда.

 

Қонун билан бошқа ҳужжатларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев