Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 йилдаги 492-сон қарори билан Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига тузатишлар киритилди.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Натижада илгари мавжуд бўлган 8 та йўналишга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек рўйхатга худди шунча янги йўналиш киритилди: Туркманистон (№№ 45,46,47), Афғонистон (№№ 48,49), Тожикистон (№ 50) ва Қирғизистон (№№ 51,52) чегаралари орқали. Шу тариқа, хорижий ташувчилар Ўзбекистон бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун энди 52 та йўналиш очиқ.
Эслатиб ўтамиз, илгари хорижий ташувчилар автотранспортининг мамлакатимиз ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришига фақат ДБҚ бошқармаларининг рухсатномаларига биноан йўл қўйилар эди (11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармонга 1-иловага қаранг). Халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳукуматлараро битимлар доирасида ҳаракатланиш йўналишларига риоя этилиши лозим.
Йўналишга риоя этиш – мамлакатимиз бўйлаб транзит ҳаракат қилаётган хорижий автоташувчиларга қўйиладиган ягона талаб эмас. Халқаро автоташувларни бажариш учун зарур асосий ҳужжатлар рўйхати – бу ерда. Ўзбекистонга хорижий давлатлардан автотранспорт воситаларини олиб кирганлик ва у орқали транзит қилиш учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар (2018 йилги ставкаларга қаранг), оғир юкли ва катта ҳажмли транспортнинг юриши учун эса тарифлар бўйича тўлов ундирилади.
Олег Заманов.