Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ўзбекистон фахрий донорлари учун мукофот миқдори оширилди

11.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 09.08.2022 йилдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сон қарори қабул қилинди.

 

Қон билан ишлаш хизматининг асосий йўналишлари:

  • аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • қон билан ишлаш хизмати муассасаларини юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, донорлар қони таркибида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини текширишда замонавий иммунофермент текширувлари билан бир қаторда ПЗР-текширувларини амалиётга татбиқ этиш;
  • соҳа ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш;
  • трансфузиология йўналишида юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш;
  • қон билан ишлаш хизмати муассасаларининг сарф воситаларига бўлган эҳтиёжини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаш;
  • ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида қон донорлиги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, беғараз донорликни ривожлантириш бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш.

 

2024 йил 1 январга қадар қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади;
  • мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
    • улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
    • шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
    • давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
    • доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
    • донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил - МҲЭКМнинг 3%и миқдорида белгиланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш дастури;
  • 2022-2025 йилларда қон билан ишлаш хизмати муассасаларини жиҳозлаш параметрлари;
  • Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.