Бу эълон қилинган 27.08.2019 йилдаги ЎРҚ-555 ва ЎРҚ-556-сон Қонунларда назарда тутилган.
Сўз Халқаро меҳнат ташкилотининг:
- саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сон Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль);
- қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сон Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июль) хусусида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда давлатимиз томонидан ХМТнинг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон Конвенцияси (Женева, 1976 йил 21 июнь) ҳамда зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги 1930 йилдаги 29-сон ХМТ Конвенциясига Баённома (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилинган эди.
Қонунлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.