Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилинди.
У халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Унинг котибияти Истанбулда жойлашган.
Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши аъзолари ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши, аввало, минтақага қўшни бўлган давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиради. Бу савдо ва инвестициялар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, молия ва банк операцияларини енгиллаштириш мақсадида келгусида божхона ва транзит тартиб-таомилларини соддалаштиришга имкон беради.
Мамлакат сиёсий бошқаруви учун ушбу масаланинг аҳамиятли эканлиги ҳақида, шу жумладан бюрократик тартиб-таомилларнинг бажарилиш тезлиги ҳам далолат беради. Қонунчилик палатаси томонидан қонун лойиҳаси 13 сентябрда қабул қилинди, эртасига, 14 сентябрда Сенат томонидан маъқулланди ва дарҳол Президент томонидан имзоланди.