Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzК чему приведет введение повышающих коэффициентов к минимальным ставкам арендной платы Как уплачивать компенсационные выплаты и сдавать отчет по экологии за 2024 год Как заполнить отчетность по НДФЛ и социальному налогу НК-2025: новые льготы по НДС и упрощение процедуры подтверждения нулевой ставки при экспорте

Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилади

06.01.2025

Читать на русском языке

Президент 24.12.2024 йилдаги "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-224-сонли Фармонни имзолади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси таркибида Навоий, Олмалиқ, Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари ташкил этилди.

 

2025 йил 1 июлдан юридик шахсларга нисбатан қуйидагилар учун жарималар қўлланилиши жорий этилади:

  • хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун;
  • радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қоидалар ва бошқа талабларни бузганлик учун;
  • истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун.

 

Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:

  • Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май);
  • Ядров авариялари ёки радиациявий авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь);
  • Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь);
  • Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июнь).

 

Бундан ташқари, 2025 йилда қуйидаги қонунларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда:

  • "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида";
  • "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида";
  • "Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш тўғрисида".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 27.12.2024 йилдан кучга кирди.                       

 

                                               Собир Нурбердиев