Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак преодолеть сложности внедрения отчетности по кодам 29 и 137 Как учесть расходы на служебный автомобиль при расчете налога на прибыль Как использовать чистую прибыль Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за декабрь 2024 года

Ўзбекистонда яна битта тиббиёт ОТМ пайдо бўлади

09.12.2020

Читать на русском языке

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади. Президент томонидан тегишли қарор 3 декабрь куни имзоланди.

 

Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси унинг клиник базаси бўлади.

 

Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги муассасалари учун тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш;
  • етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим ва академик мобиллик дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
  • замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор ва масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
  • илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
  • соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлигини, касалликлар профилактикаси, паразитология, микробиология, вирусология, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш масалалари бўйича истиқболли инновацион, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг натижаларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратиш;
  • бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, улар фаолиятини самарали ташкил қилиш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиб бориш;
  • хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

 

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган республиканинг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

Институт Фарғона вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги техникумлар ва тиббиёт коллежларда аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради.

 

Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Давлат бюджети, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

 

Эльмира Сиразиева.