Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади

11.01.2018


Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади.

 

Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига киритилган.

 

Маълумот учун: Халқаро тажрибада “яшаш минимуми”  - одам организмини нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг саломатлигини сақлаш учун етарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг, шунингдек, шахснинг асосий ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ноозиқ-овқат товарларининг минимал тўпламининг қиймат миқдори.

 

“Истеъмол саватчаси” эса – бу одам ёки оиланинг ойлик (йиллик) эҳтиёжининг одатий даражаси ва тузилмасини тавсифловчи товарларнинг ҳисобланадиган намунавий тўплами, ассортименти.

 

Мазкур икки тушунчани қонунчиликка киритиш режалаштирилаётир. Хусусан, “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” ҳисоб-китоб қилинадиган аниқ мезонлар белгиланади. Натижада аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг “яшаш минимуми”  ва “истеъмол саватчаси”га мутаносиблиги таъминланади.

 

Ҳудудлар кесимида бу рақамлар фарқ қилиши кутилмоқда.

 

Лойиҳа 15.01.2018 йилгача муҳокама учун очиқ.

 

Самир Латипов.