Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему осложняется ликвидация представительств иностранных компаний в Узбекистане По какому курсу оприходовать импортный товар, если предоплату вносили частями Правовые основы использования земли и особенности бухгалтерского учета в сельском хозяйстве – Buxgalter Pro Как учитывать и облагать налогами доходы и расходы у заемщика – Buxgalter Pro

Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар

25.12.2024

Читать на русском языке

Президент 24.12.2024 йилда  "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.

 

Ҳужжатга кўра:  

● 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) дам олиш куни 2 январь (пайшанба) кунига кўчирилади.   

● 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлари учун 2 январь (пайшанба) қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

 

Бунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар олти кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар эса кетма-кет беш кун дам оладилар:  

● 28 декабрь (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун иш куни);

● 29 декабрь (якшанба) – умумий дам олиш куни;

● 30 декабрь (душанба) – қўшимча дам олиш куни;

● 31 декабрь (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;

● 1 январь (чоршанба) – байрам дам олиш куни;

● 2 январь (пайшанба) – 5 кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча дам олиш куни.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 24.12.2024 й. кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова