Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как уплатить налог с доходов нерезидента при уступке права требования Как уплатить налоги, если использовали транспорт нерезидента для оказания услуг Как учитывать оперативную аренду основных средств – Buxgalter Pro Как выбрать онлайн-ККТ и зарегистрировать ее в налоговой – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараб туришнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти ишлаб чиқилди

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараб туришнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти ишлаб чиқилди

05.06.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 318-сонли Қарори билан ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламент I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туриш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг тартибини белгилайди.

 

Регламент умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қараб турувчи шахснинг меҳнат стажини тасдиқловчи маълумотнома бир йил муддатга расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • ўзгаларнинг парваришига муҳтож одамларга қараб туриш мажбурияти юкланган алоҳида шахсларга давлат хизматини кўрсатиш, парвариш ҳолатини текшириш тўғрисида;
  • Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровномани тўлдириш, уларни кўриб чиқиш ва натижаларни юбориш;
  • берилган маълумотномалар реестрини шакллантириш ва юритиш.

 

Регламент 3 ойдан кейин кучга киради ва тўлиқ жорий қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 04.09.2024 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова