Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди

15.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 200-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом).
  • Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда – Институт) тузилмаси.

 

Маълумот учун! Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда – Ўзгидромет) республикада гидрометеорология, шунингдек иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланган.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • Ўзгидрометнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;
  • Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Ўзгидромет раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Ўзгидрометни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.

 

Ўзгидромет жойлашган жойи: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй.

 

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари (институт бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун);
  • кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ўзгидромет бош директорига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 17.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Во
ҳидова.