Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятига қандай ўзгартиришлар киритилди

14.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2021 йилдаги 432-сон қарори билан ВМнинг 4.04.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчисихорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 198-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 10.06.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси – хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди. Хусусан, унинг фаолиятининг асосий йўналишлари жумласига қуйидагилар киритилди:

  • Президентнинг 10.02.2021 йилдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда 31.05.2021 йилдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;
  • Президентнинг 10.02.2021 йилдаги ПФ-6166-сон Фармони ва 31.05.2021 йилдаги ПҚ-5132-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йилдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш.

 

Шунингдек Бош вазир маслаҳатчисига қонунлар, Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклатилди.

 

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тузилмасига макроиқтисодий, солиқ сиёсати, молия бозори, ташқи ва ўзаро савдо статистикаси соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис лавозими киритилди. Унинг тузилмасидан ташқи ва ўзаро савдо статистикаси масалалари бўйича бош мутахассис лавозими чиқариб ташланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.