Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Ядро физикаси институтига молиялаштириш манбалари белгиланди

22.11.2019

Читать на русском языке

 

Муассасанинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари 21 ноябрдаги Президент қарорида белгиланган.

 

Қуйидагилар Ядро физикаси институтининг кейинги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • назарий ва экспериментал ядро физикаси, атом энергетикаси ва ядровий технологиялар, қаттиқ жисм радиацион физикаси ва материалшунослик, ядровий аналитика ва радиокимё, илмий асбобсозлик бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
  • олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • республика мақсадли фан-техника ва инновацион дастурларини бажариш орқали ядро фани ва технологияларини мувофиқлаштиришда фаол иштирок этиш;
  • иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, таълим муассасаларидаги ўқув жараёнида Институт илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, диссертация ишлари ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;
  • хорижда илмий кадрларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, Институт илмий фаолиятига чет эллик олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хориждаги ватандошларни жалб қилиш;
  • Институт фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш.

 

Институт 2021 йилга қадар тасдиқланган мақсадли дастурлар ва мақсадли кўрсаткичларга, илмий-тадқиқот ишларида  - 2020-2024 йиллар учун дастурга асосан ривожланади. Шунингдек, яқин орада институтнинг 2020-2024 йилларда ривожланиш концепцияси ва 2030 йилгача институтнинг илмий изланиш фаолиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишади.

 

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлар сони босқичма-босқич камайтириб борилади. Муассаса ходимлари хориждаги етакчи илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириши мумкин. Харажатлар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади. Молиялаштириш танлов натижаларига кўра ажратилади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • Ядро физикаси институти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
  • институтда илмий-техник дастурлар доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва бўшаган бюджет маблағлари уни сақлаш харажатларининг молиялаштирилишига йўналтирилади.

 

Давлат бюджети ресурслари, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, хўжалик фаолияти ҳисобидан тушган маблағлар ва тақиқланмаган бошқа манбалар Ядро физикаси институтини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.

 

 Олег Заманов.