Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати индексация қилинди

28.01.2019

Читать на русском языке

Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари оширилди (рўйхат рақами 3131, 23.01.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз,  Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомда (кейинги ўринларда – Низом):

  • табиий зоналардаги жойига қараб олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
  • мамлакатимиз ҳудудлари кесимида олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари  ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
  • “Чўл”, “Адир”, “Тоғ” минтақаларида  пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматининг базавий миқдорлари белгиланган.

 

Юқорида санаб ўтилган позициялар бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари аниқланади. Ким томонидан ва қандай ҳолатларда уларнинг ўрни қопланиши ва қачон уларнинг ўрни қопланмаслиги Ер кодексининг 87-моддасида ва Низомнинг 18-бандида кўрсатилган.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан бу миқдорлар 1,467 марта оширилди. Ўтган йили индексация коэффициенти 1,246 ни ташкил этган. Буни инобатга олган ҳолда базавий ва индексация қилинган қийматларнинг солиштирма жадвали қуйидаги кўринишга эга:

 

1-жадвал.

Олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

Табиий зона

Базавий қиймати

(минг сўм)

Қиймати 1,467  марта индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда

(минг сўм)

Текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) 

1462

2144,7

Текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган)

2162

3171,6

Тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган)

2641

3874,3

 

2-жадвал

Бир бонитет балли олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари  ўрнига бир хил 1 гектар янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

Ҳудуд

Базавий қиймати

(минг сўм)

Қиймати 1,467  марта индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда

(минг сўм)

Қорақалпоғистон Республикаси

444,2

651,6

Вилоятлар:

 

 

Андижон

761,6

1117,3

Бухоро

634,8

931,2

Жиззах

507,8

744,9

Қашқадарё

507,8

744,9

Навоий

507,8

744,9

Наманган

698,2

1024,2

Самарқанд

761,6

1117,3

Сурхондарё

825,0

1210,3

Сирдарё

507,8

744,9

Тошкент

761,6

1117,3

Фарғона

698,2

1024,2

Хоразм

634,8

931,2

Тошкент ш.

761,6

1117,3

 

3-жадвал

1 га пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш

Вертикал

зоналарга бўлиниш

Базавий қиймати

(минг сўм)

Қиймати 1,467  марта индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда

(минг сўм)

«Чўл» минтақаси

242,9

356,3

«Адир» минтақаси

283,9

416,5

«Тоғ» минтақаси

398,6

584,7

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.