Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Янги таҳрирдаги «Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун кучга кирди

15.09.2023

Читать на русском языке

Президент 13.09.2023 йилдаги ЎРҚ-868-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунни имзолади.

 

Қонунга мувофиқ давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Олий Mажлис палаталари томонидан амалга оширилади.

 

1999 йилда қабул қилинган қонунда давлат чегараси билан боғлиқ асосий тушунчалар берилмаган, чегарада содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг айрим тоифалари таснифи йўқ эди. Бундан ташқари, чегараолди ҳудудларида деҳқон хўжаликларини юритиш ёки чорвачилик билан шуғулланишнинг аниқ стандартлари ўрнатилмаган эди.

 

Қонунда давлат чегарасини ўрнатиш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий тушунчалар, уни қуруқлик, чегара дарёлари, кўллар, самовий ҳудудда ва бошқа жойларда шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтиш тартиби кўриб чиқилади, шунингдек давлат чегараси ва ўтказиш пунктлари режими, режим талаблари, уларни бузиш тушунчалари аниқ белгиланади ва батафсил ёритилади.

 

Бундан ташқари, қонун билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда транспорт воситаларининг чегара минтақаси ва ўтказиш пунктларида кириш (чиқиш), ўтиш, бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат билан давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қурол, ҳарбий техника, махсус воситалар, жисмоний куч ва хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш шартлари ва тартиби жорий қилинмоқда. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш нормалари белгиланган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

 

Давлат чегарасини кесиб ўтиш:

  • қуруқликда, чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида – халқаро темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, дарё қатнови ва бошқа қатнов йўлларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун белгиланган жойларида;
  • самовий ҳудудда – халқаро трассаларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳаво йўлаклари бўйлаб амалга оширилади.

 

Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан то автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда қуйидагилар тақиқланади:  

  • белгиланган йўналишни ўзгартириш;
  • транспорт воситаларига шахсларни чиқариш, товарлар юклаш ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;
  • ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтариш, қўндириш ёки қабул қилишни амалга ошириш.

 

Чегара минтақасида хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият амалга ошириладиган, шунингдек чегара дарёлари, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларига сузувчи воситаларнинг кириши амалга ошириладиган чегара минтақасига бегона шахсларнинг киришини тақиқловчи қўшимча режим чекловлари ва тақиқлар жорий қилиниши мумкин.

 

Хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ўтказиш пунктларига кириш (улардан чиқиш) учун рухсатномалар Чегара қўшинлари ёки тегишли ташкилот томонидан берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.