Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилди
2025 йил 1 мартдан бошлаб янги трактор ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатилмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади
Элчихона штат жадвалига биринчи котиб - Ўзбекистон ИИВ вакили лавозими киритилди.
Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда
Шунингдек, Ўйинчилар ягона реестри ташкил этилади.
Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонлари ўзгартирилди.
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Унда туристик соҳадаги барча хизматлар бирлаштирилади
Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
У йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.
Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади
Минтақалараро ҳамкорлик III Форуми доирасида Россия томони билан Қашқадарё вилоятида «Гелон» барча мавсумли курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Жиноят-процессуал кодекси тегишли боб билан тўлдирилмоқда
Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш тизими соддалаштирилади
"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунга МИЗ маъмурий кенгашларини тугатиш ва уларнинг вазифаларини дирекциялар зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Мамлакатда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю