Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2024 йилдаги “Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Дастур йўналишлари:
- яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
- яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
- яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
- ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш.
Шунингдек 2024-2028 йилларда 21 млн гектардан зиёд яйлов ва пичанзор майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари ишлаб чиқилади
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев