11.08.2023 йилдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига йўл ҳаракати қатнашчиларига қўшимча қулайликлар яратиш ва йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 354-сон қарор қабул қилинди.
Эндиликда суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларига “яшил” йўлакдан ҳаракатланишга рухсат берилади. Муқаддам бундай транспорт воситалари “қизил” йўлакдан ҳаракатланишган.
Маълумот учун: муқаддам ЙПХ стационар постларида транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизими босқичма-босқич жорий этила бошланган эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев