Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади

14.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 10.05.2024 йилдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-175-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилмоқда. 2024 йил 1 июндан бошлаб:

 

  • “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари  томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;
  • хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олинади.

 

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

  • хотин-қизлар фаоли вa маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
  • профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига  жойлаштирилади;
  • расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига реал вақт режимида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

 

Шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади:

  • 2024 йил 1 июндан бошлаб – Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;
  • 2024 йил 1 октябрдан бошлаб – республиканинг қолган барча ҳудудларида.

 

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга реабилитация хизматларини кўрсатиш учун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида вақтинчалик бошпана (шелтер)лар фаолияти йўлга қўйилади. Бунда ҳудудий марказларга қарашли 14 та намунали туманлараро марказнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда моддий-техника базаси тўлиқлигича ҳудудий марказларга ўтказилган ҳолда тугатилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади. 2024 йил 1 декабрдан бошлаб эса бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар дастури;
  • Зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган медиа-режа.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова