Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Ер солиғи ҳисоблаш намунаси

13.11.2015

 

Жисмоний шахсга Тошкент шаҳрида 700 кв.м. майдонли ер участкаси (2 зона) ажратилган.

   

 

2015 йил учун ер солиғи ставкалари  Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон қарорига 20-иловада белгиланган.

 

 

2015 йил 1 январдан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблашда белгиланган норматив доирасидаги ер участкалари учун 5 ва 6-жадвалларда келтирилган базавий ставкалари бўйича, белгиланган нормативлардан юқори ер участкаларига эса базавий ставкаларга 1,5 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади (1.01.2015 йилгача солиқ белгиланган ставкалар бўйича, ер учатскасининг майдонидан қатъи назар кўпайтирувчи коэффициентни қўлламаган ҳолда тўланган).

 

 

Ер участкаларининг нормативи Тошкент шаҳри бўйича 0,06 га миқдорида белгиланган.

 

 

2015 йилда Тошкент шаҳрининг 2 зонасида жойлашган участкалар бўйича ер солиғи меъёр доирасида (0,06 га) 1 кв.м. учун  419,8 сўм, меъёрдан юқори бўлса 1 кв.м. учун  629,7 сўм (419,8х1,5) ставка бўйича тўланади.

 

 

Бир йил учун солиқ суммаси 314 850 сўмни ((419,8 х 600) + (629,7х100)) ташкил қилади.

 

 

Солиқ кодексининг 294-моддасига биноан солиқни тўлаш ҳисобот йилининг 15 октябригача амалга оширилади (1.01.2012 йилгача ер солиғини тўлаш тенг улушларда йилда икки маротаба амалга оширилган: ҳисобот йилининг 15 июнигача ва 15 декабригача .)