Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Публикации » Записи по тегу "Солиқлар/йиғимлар"

Отображать по:
Сортировать по:

Қорақалпоғистон ва Хоразм корхоналари солиқлар ва валютани сотишдан озод қилинди

Қорақалпоғистон ва Хоразм корхоналари солиқлар ва валютани сотишдан озод қилинди
27.03.2017 Просмотры: 2680 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2843-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади

Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади
27.03.2017 Просмотры: 9933 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2844 Қарори билан янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш механизми соддалаштирилди

Божхона қиймати декларацияси шакллари тасдиқланди

Божхона қиймати декларацияси шакллари тасдиқланди
24.03.2017 Просмотры: 2919 Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) билан Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

22 мартдан ҳисобварақ-фактурада ИФУТни кўрсатамиз

22 мартдан ҳисобварақ-фактурада ИФУТни кўрсатамиз
24.03.2017 Просмотры: 4536 Бизнинг шарҳлар

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 21.02.2017 йилдаги 16, 2017-07-сон қарори (АВ рўйхат рақами 2439-4, 2017 йил 14 март) билан солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Меҳмонхоналарда яшовчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш жорий этилмоқда

Меҳмонхоналарда яшовчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш жорий этилмоқда
23.03.2017 Просмотры: 2202 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 йилдаги 137-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди

Товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш қандай тўлдирилади?

Товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш қандай тўлдирилади?
22.03.2017 Просмотры: 2288 Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2867, 2017 йил 14 март) билан Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

ТАТУнинг илмий-ахборот ривожланишини молиялаштириш оширилди

ТАТУнинг илмий-ахборот ривожланишини молиялаштириш оширилди
17.03.2017 Просмотры: 2831 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 15.03.2017 йилдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

Текширишларга мораторийнинг амал қилиши тугади

Текширишларга мораторийнинг амал қилиши тугади
16.03.2017 Просмотры: 2215 Бизнинг шарҳлар

2017 йилнинг 1 январидан ўзининг солиқ мажбуриятларини виждонан бажарган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан ўтказишга мораторийнинг амал қилиши тугади

Қандай текширувларга дучор бўлмаслик мумкин?

Қандай текширувларга дучор бўлмаслик мумкин?
15.03.2017 Просмотры: 3261 Бизнинг шарҳлар

Қонунчиликка ташкилотлар мунтазам равишда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўламаган тақдирда режали текширувларни ўтказиш имконини берувчи норма киритилди. Шу боис қатор саволлар келиб чиқадики, уларнинг баъзиларига мазкур шарҳда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз, шунингдек, ифодаланган хулосалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларга тавсиялар берамиз

Алоҳида бўлинмалар учун солиқ алоҳида тўланади

Алоҳида бўлинмалар учун солиқ алоҳида тўланади
09.03.2017 Просмотры: 2624 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорининг 15-банди ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланмаётган бўлсангиз - сотганингиз маъқул

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланмаётган бўлсангиз - сотганингиз маъқул
07.03.2017 Просмотры: 11989 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон Қарори билан тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди. Хусусан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун солиқларнинг оширувчи коэффициентлари жорий қилинди

Янги акциз маркалари жорий этилади

Янги акциз маркалари жорий этилади
06.03.2017 Просмотры: 4038 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 100-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилмоқда

Маҳаллийлаштириш дастуридан 12 лойиҳа чиқарилди

Маҳаллийлаштириш дастуридан 12 лойиҳа чиқарилди
06.03.2017 Просмотры: 3332 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2017 йилдаги 113-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди

Солиқ маслаҳатининг янги поғонага кўтарилиши - замон талаби

Солиқ маслаҳатининг янги поғонага кўтарилиши - замон талаби
02.03.2017 Просмотры: 2503 НҲҲ лойиҳалари

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлар

Эскирган асбоб-ускуналар янгисига алмаштирилади

Эскирган асбоб-ускуналар янгисига алмаштирилади
28.02.2017 Просмотры: 5145 Қонунчиликдаги янгиликлар

Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ–2692-сон “Жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган асбоб-ускуналарни жадал янгилаш, шунингдек саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Ҳакамлик судлари тадбиркорлар низоларини муқобил ҳал қилувчи нодавлат органидир

Ҳакамлик судлари тадбиркорлар  низоларини муқобил ҳал қилувчи нодавлат органидир
23.02.2017 Просмотры: 2936 Бизнинг шарҳлар

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган ҳакамлик судлари томонидан 2007 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда жами 7981 та иш кўрилган

Қандай асосларга кўра бизнесни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин?

Қандай асосларга кўра бизнесни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин?
23.02.2017 Просмотры: 2562 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишни рад асослари хусусида

Пенсионерларга нақд пул тўлаш бошқа ташкилотларга бериладиган нақд пулга таъсир этмайди

Пенсионерларга нақд пул тўлаш бошқа ташкилотларга бериладиган нақд пулга таъсир этмайди
22.02.2017 Просмотры: 4417 Бизнинг шарҳлар

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида ҳокимнинг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов шаҳарда пенсионерларга 100 фоиз, талабаларга 50 фоиз миқдорида нақд пул тўлаш ўз вақтида, яъни ҳар ойнинг 27 санасидан кечиктирилмай амалга оширилаётгани ва бу масаланинг шаҳардаги бошқа ташкилотлар ходимларига нақд пул тариқасида ойлик маош тўлашга ҳеч қандай таъсир этмаслигини билдирди

Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?

Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?
22.02.2017 Просмотры: 7382 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 73-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тартибига тузатишлар киритилди

Бизнесни 30 дақиқада онлайн режимида рўйхатдан ўтказиш мумкин

Бизнесни 30 дақиқада онлайн режимида рўйхатдан ўтказиш мумкин
20.02.2017 Просмотры: 6894 Қонунчиликдаги янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – автоматлаштирилган электрон тизим воситасида рўйхатдан ўтказиш хусусида