Ўқув марказларида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар соҳа фанларидан дарс беради.
Публикации » Записи по тегу "Таълим/илм-фан"
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида касбларга тайёрлаш маркази ташкил этилди
Марказнинг асосий вазифаларидан бири - умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш учун хорижий молия институтларининг 70 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилиниши кутилмоқда.
Нефть ва газ соҳасида Таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграциялаш, ўқувчи ва талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш, нефть ва газ соҳаси учун мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш бор.
Низомий номидаги ТДПУга молиявий мустақиллик берилади
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади, шунингдек халқаро эътироф этилган ОТМлар билан ҳамкорликда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.
10 та педагогика ОТМ ташкил этилди
2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида олиб борилади. Дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.
Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар тавсиянома билан олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади
Тавсиянома олиш учун ўрта махсус ёки профессионал таълимга эга бўлиш ва илгари университетда таълим олмаган бўлиш керак.
ОТМга қанча абитуриентлар ўқишга киради
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
Давлат ОТМга ўқишга қабул қилиш қандай ташкил қилинади
Президентнинг қарори билан магистратурага қабулнинг янги тартиби, тўлов-контракт миқдори белгиланди, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди, ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчириш тартиби ўзгартирилди.
“IT-Park University” рақамли университети ташкил этилди
Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Давлат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлайди
"Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади, талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Мактаблар рейтинги жорий этилади
Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Халқ таълими тизими ислоҳ қилинади
Тасдиқланган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур бошқалар қаторида, ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантиришни назарда тутади.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди
Унинг битирувчиларига Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети дипломи берилади.
Касалхонада даволанаётган болалар учун мактаб ташкил этилди
"Меҳрли мактаб"нинг мақсади - Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этишдир.
Президентнинг ихтисослаштирилган мактабларига қандай қабул қилишади
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади
2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.
Ўзбекистонда олимпия ҳаракати кенг тарғиб этилади
Шу мақсадда ҳар йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил қилинади.
Жиззахда Футбол академияси ташкил этилади
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт таълим ташкилоти ҳисобланади.