У иккита босқичда қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич молиялаштириш ва амалга ошириш билан рўёбга чиқарилади.
Публикации » Записи по тегу "Таълим/илм-фан"
Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилмоқда
У Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди
Саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.
«Ватан таянчи» ҳаракати ташкил этилади
«Ватан таянчи» отрядларининг фаол аъзоларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар берилади.
Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилади
Унинг битирувчиларига республиканинг олий ҳарбий ва давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берилади.
Болалар қайси ёшдан тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади
ВМнинг қарори билан ВМнинг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент мактаблари ўқувчилари учун “Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади
“Ўзметкомбинат” АЖнинг “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилади. Уни сақлаш учун 10 йил давомида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ҳомийлик хайриялари ажратилади.
Халқ таълими тизими ислоҳ қилинади
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилади, унинг вазифалари орасида - ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш.
Профессионал таълим соҳасига - $162 млн
Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилади.
“Заковат” ўйини ғолиблари ОТМга имтиҳон синовларисиз қабул қилинади
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган "Заковат" стипендияси таъсис этилади.
Хорижий тилларни ўрганишга - 15 млрд сўм
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига бир марталик молиявий кўмак Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Халқ таълими ходимлари малака ошириш курсларида қатнашади
Курслар мақсади - касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимларни оширишни таъминлаш.
АХС бўйича бир йилда 48 та бепул вебинар ўтказилади
Улар Молия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда “НОРМА профессионал ривожланиш маркази” нодавлат таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Самарқанд давлат университети трансформация қилинади
Университет таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти ва ОТМнинг Ургут филиали ташкил этилади.
Техникумлар аълочилари ОТМга суҳбат асосида ўқишга киради
Техникумдаги бутун ўқиш даврида аълочиларда семестрлар якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5” ва “4”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50%и (тиббиёт ОТМ учун камида 85%и) “5” бўлиши керак.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади
Раҳбарлар - беш йилда бир марта, муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлар - бир йилда бир марта.
ОТМ ўз фаолияти йўналишларини ўзи белгилайди
Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилди
Уларнинг рўйхати Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
Кимё кластерининг вазифалари белгиланди
Улар орасида - кимё соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини кимё саноати корхоналарига татбиқ этиш.