Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Болалар автокреслоси – шунчаки қиммат ўйинчоқ эмас

04.05.2016

? Мен кўпинча машинада бола билан юраман. Биламан, уни олдинги ўриндиқда олиб юриш мумкин эмас, орқа ўриндиқда-чи? Автокресло зарурми?

 

Бу савол 2016 йил 1 мартгача амал қилган Йўл ҳаракати қоидалари билан тартибга солинмаган.  Янги қоидалар ҳам ҳеч нарсани тубдан ўзгартирмади.

 

Қоидаларга биноан 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, енгил автомобилга болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, унинг олдинги ўриндиғида ташиш тақиқланади.

 

Келиб чиқадики, олдинги ўриндиқда ушлаб турувчи қурилма ўрнатилиши етарли, орқа ўриндиқда  на у, на болалар креслоси керак.  Қонунчиликда бундай қурилмаларга оид  қандайдир талаб ва тушунтиришлар йўқ. Демак, улар ҳар хил, ҳатто қўлбола бўлиши ҳам мумкин ҳамда болалар автокреслоси бўлиши шарт эмас.

 

Статистиканинг кўрсатишича, авария ҳолатларида айнан болалар энг ҳимоясиз ҳисобланишади. Ушлаб турувчи қурилманинг мавжуд эмаслиги ҳалокат ёки ногиронликка олиб келади.

 

Йўлларда бола онаси ёки отаси қўлида кетаётган вазиятлар кам эмас.

 

ЁДДА ТУТИНГ!  Болани ота-онаси қўлида ташиш хавфсиз эмас. Кескин тўхташ ёки кутилмаган вазиятларда биринчи галда болага жароҳатланиш хавф солади, чунки катта ёшли одам ҳатто унча катта бўлмаган тезликда ҳам уни эзиб қўйиши мумкин. Шундай тарзда болани ушлаб қолиш мумкин деб ўйлаш ниҳоятда масъулятсизлик ҳисобланади. Шу сабабли автокресло унинг хавфсизлиги учун анча мос вариант ҳисобланади.

 

МУАЛЛИФ ФИКРИ. Болалар креслоси – бу шунчаки қулайлик ёки дабдаба эмас. Хавфсизлик учун нафақат  ЙҲҚда кўрсатма берилгани каби олдинги ўриндиқда, балки орқа ўриндиқда ҳам болага махсус ушлаб турувчи қурилма тақилган бўлиши керак. Ишонамизки, қонун ижодкорлари бу фактга эътибор қаратадилар.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.  

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48