Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Дивидендларни иш ҳақи картасига ўтказамиз

21.05.2015

? МЧЖ таъсисчиларининг иш ҳақи пластик карталарига уларнинг дивидендларини ўтказиш мумкинми?

 

МЧЖнинг айрим ходимлари айни вақтда унинг таъсисчилари ҳисобланади. Уларнинг иш ҳақларини бир қисмини иш ҳақи пластик карталарига ўтказамиз. Биз худди шу карталарга мазкур ходимларнинг дивидендларини ҳам ўтказсак бўладими? Бизга хизмат кўрсатувчи банкнинг айтишича,  бу мумкин эмас, буни у мазкур карта фақат иш ҳақи учун мўлжалланганлиги, дивидендлар учун эса янги депозит картаси очиш зарурлиги билан асосламоқда. Улар ҳақми?

 

 

Биз Марказий банк ва мамлакатимизнинг қатор йирик тижорат банкларига таърифланган вазиятда уларнинг амалиёти ҳақида тегишли сўров билан мурожаат қилдик ҳамда уларнинг жавоблари асосида қуйидаги хулосага келдик.

 

 Ўзбекистон ҳудудида банк карталарини тақдим қилиш, хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомаласи тартиби тўғрисидаги Низомга (30.04.2004 й.даги 1344-сон), шунингдек эмитент (банк) ва карта сақловчи (жисмоний шахс) ўртасида банк картасини фойдаланишга тақдим қилиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.

 

 

Жисмоний шахс учун пластик карта очишда  ундан фойдаланиш юзасидан тегишли шартнома тузилади. Мижоз пластик картадан иш ҳақидан ташқари бошқа даромад турларини (масалан, дивидендлар) ўтказиш   учун фойдаланганда, агар бу шартномада бошқа шартлашувлар бўлмаса, банк бунга тўсқинлик қилмаслиги керак.

 

 

Бунда шуни эътиборга олиш керакки, иш ҳақидан ташқари бошқа даромад турлари ўтказилганда, шартномада банк томонидан комиссия тўловлари олиниши кўзда тутилиши мумкин.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48