? Бажарилган ишлар учун компания бизга бирмунча сумма қарз. Бунда, шартномада кўрсатилган манзил бўйича ҳеч ким йўқ, бино ёпиқ. Контрагентнинг ҳозирги кундаги реквизитларини биз қандай билишимиз мумкин?
Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда бу муаммо эмас. Очиқ манбалар ҳамда Интернетдан фойдаланиш ёрдамида бу бироз вақт талаб этади холос.
Давлат статистика қўмитаси расмий сайтининг (www.stat.uz) бош саҳифаси юқори горизонталь менюсида “Стат-Инфо” бўлими бор. Курсорни унга олиб келиб, тушувчи менюдан “КТЯДР” пунктини танлаш лозим. Очилган саҳифанинг пастида “Ташкилотни ОКПО/СТИР коди бўйича излаш”ни танланг. Ушбу кодлардан бирини киритиб, антибот-кодни тасдиқланг ҳамда зарур маълумотларни олинг.
Сизга қуйидаги ахборот тақдим этилади:
идентификацияловчи - юридик шахснинг номи, коди (ОКПО), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
таснифловчи – асосий фаолият турини, жойлашган жойини, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклини, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублигини, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига киришини тавсифловчи;
маълумот – почта манзиллари, телефон рақамлари, муассислар тўғрисида маълумотлар, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида бошқа маълумотлар.
Эътиборингиз учун! Жорий йилнинг 3 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг 179-сон қарори қабул қилинди, унда барча фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ўз ичига телефон рақамлари ҳамда юридик шахс муассислари тўғрисидаги маълумотларни олиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан регистр яқин кунларда янгиланади.
Елена ЕРМОХИНА,
бизнинг эксперт-юристимиз.