Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
04.01.21

Даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш учун қандай чора-тадбирлар режалаштирилмоқда

Бош прокуратура томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

04.01.21

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ҳужжат 3 йилга (2021–2023 й.) мўлжалланган. Дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари Президентнинг 28.12.2020 йилдаги ПҚ-4936-сон қарорида назарда тутилган.

02.01.21

Бюджет жараёни очиқ-ошкора бўлади

30 декабрь куни Президент томонидан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

02.01.21

Февраль ойида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, МҲЭКМ ва БҲМ миқдори оширилади

Қарор «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

02.01.21

Электромобиллар ва велосипедлар ҳаракатини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади

Вазирлар Маҳкамаси автомототранспортни ёллаш ва ижарага беришни ривожлантириш, электромобиллар, мототранспорт ва велосипеддан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирларини тасдиқлади.

02.01.21

Яқин уч йилликка мўлжалланган инвестиция дастури қабул қилинди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектлардан фойдаланиш даражасини мониторингдан ўтказадиган туилма ташкил этилди.

31.12.20

Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар қандай қўлланилади

Олий суд Пленумининг 19.12.2020 йилдаги «Cудлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 35-сон қарори қабул қилинди.

31.12.20

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва деҳқонлар учун қоидалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

31.12.20

Сенат ўн биринчи ялпи мажлисга 6 январда йиғилади

Бундай қарор Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан 30 декабрь куни қабул қилинди.

30.12.20

Банклардаги ички назоратга қандай ўзгартиришлар киритилди

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига тузатишлар киритилди.

30.12.20

Обрўсизлантирувчи ёки хавф солувчи ёлғон ахборотни тарқатганлик учун санкция жорий этилди

МЖТК ва ЖКга ёлғон ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги янги модда киритилди.

30.12.20

Сайтларда тақиқланган ахборот берилган шарҳлар олиб ташланади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом Интернетда ахборот хавфсизлигини оширишга қаратилган.

30.12.20

Тақиқланган контент учун жарималар миқдори оширилди

Тегишли тузатишлар 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сон Қонунда назарда тутилган.

29.12.20

Иш берувчининг номидан судга кимни юбориш мумкин

Компанияда ходим билан меҳнат низоси юзага келди. Иш ўз фойдасига ҳал бўлмагач ходим судга даъво билан мурожаат қилди. Ташкилот номидан вакил сифатида судда иштирок этиш учун кимни юбориш мумкин?

29.12.20

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида мамлакатимизда келаётган 2021 йилни шундай номлашни таклиф қилди.

29.12.20

2021-2025 йилларда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ҳужжат "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

29.12.20

2021 йилда автотранспорт учун йиғимлар миқдори ўзгармайди

2021 йил учун автотранспорт йиғимлари жорий, яъни 2020 йил учун белгиланган миқдорда тасдиқланди.

29.12.20

Давлат хизматлари кўрсатишнинг янги регламенти тасдиқланди

Улар баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш тартибини тартибга солади.

29.12.20

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти тартибга солинди

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

28.12.20

Боғча болалари қандай тарбияланади

Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқланди.

28.12.20

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

У билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, хизматлар кўрсатишнинг янги тизимини яратишга муносиб ҳисса қўшганлар тақдирланади.

28.12.20

Кўчмас мулк ва автомобиль бўйича ижара тўлови ставкаларига қандай ўзгартиришлар киритилади

2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

28.12.20

2021 йил учун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар тасдиқланди

Келгуси йилда ставкалар нафақат минтақалар бўйича, балки йиғим тўлайдиган субъектлар бўйича ҳам табақалаштирилади.

28.12.20

Юкларни божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилди

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йилдаги 800-сон қарорида назарда тутилган.

28.12.20

Агросаноат мажмуини рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди

Устувор йўналишлар сифатида - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишнинг идоравий ва идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш.

27.12.20

Давлат бюджети – 2021: асосийлари ҳақида қисқача

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонун эълон қилинди.

25.12.20

Навоий вилоятида шамол электр станцияси қурилади

Ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси билан имзоланган.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Адап­тив спорт тур­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш Дас­ту­ри тас­диқлан­ди

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.

Бо­ла­лар­ни бар­ча тур­да­ги зўра­вон­лик­дан ҳимоя қилиш чо­ра­ла­ри ку­чай­ти­рил­моқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Қай­си объ­ек­тлар муҳим ах­бо­рот ин­фра­ту­зил­ма­си объ­ек­тла­ри то­ифа­ла­ри­га ки­ра­ди

ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ипо­те­ка кре­дит­ла­ри бўйича суб­си­ди­ялар олув­чи фуқаро­лар­ни тан­лаб олиш ме­зон­ла­ри ўзгар­моқда

Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

Элек­трон шак­лда суғур­та по­лис­ла­ри­ни рас­мий­лаш­ти­риш тар­ти­би

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50