Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

АЖ бошқаруви тузилмасида қўмиталар пайдо бўлади

15.03.2017

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими  порталида эълон қилинди. Ҳужжат ишлаб чиқувчиси – Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.

Таклиф этилаётган янги нормалардан бири – шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари томонидан ўзларининг асосий жамиятлари устав капиталидан улуш олишга тақиқ қўйилиши. Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзган эдик.     

 

АЖда бошқарув қўмиталари тузилади

 

Акциядорлик жамияти бошқаруви мақомини тартибга солувчи норманинг анча аниқ таҳрири таклиф этилмоқда. Хусусан, энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун жамиятда унинг аъзолари, жамият ходимлари ва (ёки) жалб қилинган шахслардан иборат бошқарув қўмиталари тузилиши мумкин. Мажбурий тартибда фақат бошқарув аъзоларидан иборат аудит қўмитасини тузиш кўзда тутилмоқда.

 

Жамият бошқаруви қўмиталарини шакллантириш ва иш тартиби, уларнинг сони ва миқдорий таркиби кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички ҳужжат бўйича белгиланади.

 

Айбдорлар бой берилган фойдани қоплашади

 

Шунингдек, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари, директори ёки бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчининг жавобгарлиги чегараларини кенгайтириш масаласи ҳам ўртага ташланган. Уларга бой берилган фойдани, яъни жамиятга зарар келтирилишига сабаб бўлган битимлар тузилганлиги ҳақида қарор қабул қилиниши натижасида олинган даромадни қоплаш мажбурияти юкланади.

 

Тегишли даъво аризаси билан судга жамиятнинг ўзи ёки жойлаштирилган акцияларнинг камида 1%ига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) мурожаат этиши мумкин.

 

Тўлиқ фойдаланиш суд қарорига биноан

 

Бугунги кунда акциядорларга Қонуннинг 103-моддасида келтирилган ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти берилган, аммо истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Булар бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари, бошқарув мажлислари баённомалари, шунингдек, жамият директорининг (бошқаруви раисининг) буйруқлари ҳамда жамият акциядорлари реестри. Лойиҳада суд қарорига биноан акциядорга улар билан танишиш имкониятини беришни кўзда тутиш таклиф этилган.

 

Лойиҳада, шунингдек, бошқа ўзгартиришлар сақланади.

 

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.    

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48