Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлар қандай сотилади?

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлар қандай сотилади?

07.04.2017


Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Маълумот учун: Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимидан одатда товарни ташиш, божхона расмийлаштируви ва бошқа харажатлар унга кейинчалик эгалик қилишни иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз қилганда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан фойдаланилади. Мазкур режим божхона тўловларидан ҳамда иқтисодий сиёсат чораларини қўллашдан озод қилади.

 

Масалан, Ўзбекистонга саноат кўргазмасига маҳсулот намуналари келтирилди ва вақтинчалик олиб кириш режимига жойлаштирилди. Уни қайтариб олиб чиқиб кетиш товарнинг ўз қийматидан қимматроққа тушади. Эркин муомалага чиқариш (импорт) учун божхона тўловлари билан ҳам худди шундай – товар бозорда умуман рақобатлаша олмайди. Бундай ҳолатда товарни давлатга текин топшириш ва шу тариқа вужудга келган масалаларни бирдан ҳал этиш анча фойдалироқ бўлади.

 

Ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилишича, товарни қабул қилиш ҳақидаги қарорни ваколатли шахс аризасига кўра, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳамда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси қабул қилади. Божхона кодекси 137-моддасига кўра бунга 10 иш куни кетади.

 

Божхона органлари товар расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 3 кун ичида қуйидаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органларга хабар беришлари ва товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан топширишлари керак:

 

  • озиқ-овқат товарлар — “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга;
  • қимматли қоғозлар — Марказий депозитарийга;
  • қимматбаҳо металлар — Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига;
  • экология учун хавфли ва озон қатламини емирувчи товарлар — Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибига кирувчи корхоналарга;
  • бошқа товарлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топширилади.

 

Мазкур товарлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган топшириғига кўра савдо ташкилотлари томонидан аукцион савдоларида сотилиши керак. Тез бузиладиган товарлар эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилади.

 

Келиб тушган маблағлар 50/50% нисбатда маҳаллий бюджетга ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига (ёки Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобвараққа) йўналтирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов,
экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48