Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Етимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги нормалар битта ҳужжатда жамланади

22.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат Халқ таълими вазирлиги томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси жуда долзарб – соҳада бир қатор муаммолар мавжуд. Ҳар йили 400 нафардан кўпроқ Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг фақат 60 нафари олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирмоқда. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда ҳуқуқини тиклаш масалалари тўлиқ ҳал қилинмаган.

 

Ушбу тоифадаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш турли хил қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган. Лекин уларнинг таълим олиш, иш билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланиш каби турли хил ҳаётий вазиятлардаги ижтимоий ҳимоясини тўлиқ таъминлаш имконини бермайди. Қонун лойиҳаси барча ушбу нормаларни ўз ичига олади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатни ишлаб чиқиш шахсан давлатимиз раҳбари томонидан (22.04.2019 йилдаги ПҚ-4296-сон қарорга қаранг) топширилган, унда акс эттирилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар кўрсатиб ўтилган:

  • етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳамда бундай болаларни тарбиялаш учун жойлаштириш шакллари;
  • фарзандликка олувчи оилаларни тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш тартиби;
  • ижтимоий ҳимоя, мулкий ва номулкий ҳуқуқларнинг кафолатлари;
  • ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш;
  • “Меҳрибонлик” уйлари ва интернатларни ўқиб тугатганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш.

 

Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, 5 августга қадар унинг муҳокамасида иштирок этиш мумкин.

 

 

Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50