ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5156-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Улар ўрнига эса хорижга чиқиш учун Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари жорий этилади.
Шу тариқа, фуқароларда 2 та паспорт бўлиши мумкин:
- биометрик паспорт (ички паспорт – таҳр.) – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
- фуқаронинг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти («хорижий паспорт» – таҳр.) – хорижга чиқиш ва мамлакатимиз ҳудудига кириш, шунингдек хорижда бўлиш пайтида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.
«Хорижий паспорт» ёшга қараб қуйидаги муддатга берилади:
- туғилган кундан 1 ёшгача – 2 йил;
- 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил;
- 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил.
Уни расмийлаштириш учун эса қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш таклиф этилмоқда:
Республика ичида расмийлаштиришда |
Вақтинча консуллик ҳисобида турганлар учун консуллик муассасасида расмийлаштиришда |
Доимий консуллик ҳисобида турганлар учун консуллик муассасасида расмийлаштиришда |
|
|
|
Маълумот учун: Ўзбекистон фуқаролари 1.01.2021 йилга қадар кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига ички паспортдан фойдаланган ҳолда чиқишлари мумкин. Улар паспортнинг амал қилиш муддатида хорижда бўлиш учун ҳам ҳақиқий ҳисобланади. Ўтиш даври қоидалари ҳақида батафсил – бу ерда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Самир Латипов.