Маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Маъмурий судлар ФПК бўйича иш олиб боради
Маъмурий судлар ФПК бўйича иш олиб боради
27.03.2017
Ушбу лойиҳа давлат раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан:
- маъмурий судларда фуқаролик иш юритув қонунчилиги билан белгиланган суд иш юритуви қоидаларини аниқлаб бериш;
- маъмурий судларга тааллуқли бўлган ишлар тоифасини аниқлаб бериш;
- шикоят ва аризаларнинг умумий тааллуқлилик қоидаларини ўрнатиш;
- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ “жисмоний шахс” иборасига тегишли ўзгартириш киритиш кўзда тутилади.
Президентнинг мазкур Фармони билан фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судларнинг тааллуқлилигига кўра маъмурий судлар ихтиёрига оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўтказиш кўзда тутилган.
Батафсил айтганда, ушбу Фуқаролик процессуал кодекси:
- 21-модда “Маъмурий судларда суд ишларини юритиш” билан тўлдирилмоқда;
- 27-боб ҳамда 31, 32, 264, 266, 267, 268, 269, 270 ва 271-моддаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Маъмурий судларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига киритишга бўлган эҳтиёж “Судлар тўғрисида”ги Қонунда ҳам белгиланган.
Судларнинг маъмурий судларга ихтисослашуви судьяларнинг иш тажрибасини бир мунча оширади ва оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни кўриш сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Айтиш жоизки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида маъмурий процессуал кодекснинг мавжуд эмаслиги, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг тааллуқлилиги, иш тоифасини процессуал регламентлаш эҳтиёжини келтириб чиқарди.
Бундан ташқари, хорижий амалиётни ўрганиш, деярли аксарият энг ривожланган ва демократик давлатларда, фуқаро ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий судларнинг мавжудлигини кўрсатди.
Полянте СВЕШНИКОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.
Мавзуга доир материаллар:
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»