“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига изоҳлар.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими ислоҳ қилинади
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими ислоҳ қилинади
22.09.2017
Давлат раҳбарининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармонига (кейинги ўринларда - Фармон) асосан қатор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётига мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида икки поғонали тизимнинг жорий этилиши, таянч докторантура ва докторантурани жорий этилиши, катта илмий ходимлар-изланувчилар институтининг тугатилиши билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш эҳтиёжи вужудга келди.
Шу боис Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилади:
- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” 1993 йил 3 сентябрдаги 938-XII-сон Қонуни 37-моддаси “е” бандидаги “докторантурада, катта илмий-ходимлар-изланувчилар институтида” деган сўзларни “таянч докторантурада ва докторантурада” деган сўзлари билан алмаштириш;
- Меҳнат кодексининг 107-моддаси 4-бандида “катта илмий ходимлар-изланувчилар институти” деган сўзларни “таянч докторантура ёки докторантура” деган сўзлар билан алмаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги № 464-I–сон Қонуни 15-моддаси 1-қисмидаги “катта илмий ходимлар-изланувчилар институти” деган сўзларни “таянч докторантура ёки докторантура” деган сўзлар билан алмаштириш;
- Мазкур Қонуннинг 19-моддаси 3-қисмида “фан доктори” деган сўзларни “фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science)” деган сўзлар билан алмаштириш.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” бўлимини (3.3.3- ва 3.3- бандлари) қуйидаги таҳрирда баён этиш:
-Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасасида (таянч докторантура ва докторантурада) амалга оширилади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим диссертация ҳимояси билан якунланади. Давлат аттестациясининг якуний хулосасига асосан фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси берилиб, давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур Қонун қабул қилингандан сўнг Президентнинг 14 та ҳужжатига ва Ҳукуматнинг 22 та қарорига ўзгартиришлар киритилади.
Ўйлаймизки таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизимида таянч докторантура ва докторантура тушунчаларини ягона талқини ва уйғунлигини таъминлаб беради.
Алия ЮНУСОВА
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
Мавзуга доир материаллар:
- Атамалар комиссияси олдида қандай вазифалар турибди
- Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялаштирилади
- Криминология институти ташкил этилди
- Коллеж ва техникумларда таълим олаётган қизларга грант ажратилади
- Талабалар турар жойларга ДХМ ва ЯИДХП орқали жойлаштирилади
- Талабалар учун янги номли стипендиялар жорий этилди
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди