Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ–2692-сон “Жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган асбоб-ускуналарни жадал янгилаш, шунингдек саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Эскирган асбоб-ускуналар янгисига алмаштирилади
Эскирган асбоб-ускуналар янгисига алмаштирилади
28.02.2017
Эскирган ускуналар фойдаланишдан чиқарилади
2017—2020 йиллар даврида саноат тармоқлари корхоналарининг жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтганлари билан алмаштирган ҳолда уларни фойдаланишдан чиқариш ва янгилаш бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.
Тасдикланган мақсадли параметрларга биноан давлат улушига эга бўлган банкларга МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича фойдаланишдан чиқариладиган технологик асбоб-ускуналар ўрнига янгиларини харид қилиш учун саноат ташкилотларига 12 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга узоқ муддатли кредитлар ажратиш тавсия этилган.
Бунда ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар мажбурий тартибда қора ва рангли металлар парчалари шаклида фақат "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" АЖ бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.
Бу муҳим! Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, ушбу қарорга мувофиқ, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ускуналар ва жиҳозларни фойдаланишдан чиқариш ҳамда янгилаш доирасида олиб келинадиган технологик ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2021 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан озод қилинади (бундан божхона йиғимлари мустасно).
Беш йиллик модернизациялаш режаси қабул қилинди
Шунингдек, ҳужжат билан 2017-2021 йилларда саноат тармоқлари корхоналари кесимида ишлаб чиқариш харажатларини, биринчи навбатда, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган асбоб-ускуналарни тўлиқ модернизациялаш ва янгилаш, энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни ҳамда материал-хом ашё ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан рационализация қилиш бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.
Ҳукумат комплекслари раҳбарларига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан бирга қуйидагиларни таъминлаш топширилган:
- 10 январгача муддатда - Қарор билан маъқулланган тегишли календарь йил учун тармоқ бўйича 2017-2021 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш мақсадли параметрлари асосида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар таркибига кирадиган саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг тасдиқланиши;
- саноат тармоқлари корхоналарида 2017-2021 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мониторинги ҳамда комплекслар мажлисларида ҳар чоракда кўриб чиқилишини;
- амалга оширилган мониторинг якунларига кўра, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича мақсадли параметрларга эришишнинг тўлиқлиги ва самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, саноат тармоқлари корхоналари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар қўлланишини.
Бу муҳим! 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган давр мобайнида тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида технологик жараёнларни рационализация қилиш ҳамда материал-хом ашё ва энергия ресурсларини сарфлаш нормаларини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига сотиб олинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, ходимларнинг йиллик сонини мақбуллаштириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасини пасайтиришга Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларини бузиш ҳисобланмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Публикации по теме:
- 2020 йилда тўқимачилик саноатида янги солиқ имтиёзлари пайдо бўлади
- Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
- Тошкент кичик саноат зоналари иштирокчилари қачон имтиёздан фойдаланади?
- Кимё саноатининг асосий корхоналари маҳсулотлари «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали экспорт қилинади
- Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади
- 2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини лицензиясиз ишлаб чиқариш ноқонуний бўлади
Читайте в свежих номерах
- Необходимо широкое общественное обсуждение
- В соответствии с требованиями Технического регламента
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на декабрь 2024 года
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за ноябрь 2024 года
- Как растаможить груз, рассчитать и отразить в бухучете таможенные платежи