Президентнинг 1.03.2017 йилдаги ПФ–4974-сон Фармони билан Президент девони тўғрисидаги низом ва унинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Президент Девони тузилмаси янгиланди
Президент Девони тузилмаси янгиланди
13.03.2017
Президент Девони – бу давлат раҳбари томонидан шакллантириладиган ахборот-таҳлил ва ташкилий-назорат органидир. У Президентга бўйсунади ва бевосита унга ҳисобдордир. Президентнинг конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга кўмаклашиш кабилар Девоннинг асосий вазифалари қаторига киради.
Тузилма ҳақида
Баъзи бўлинмаларни ташкил этиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш натижасида Президент Девонининг тузилмаси ҳам ўзгарди. Энди унинг таркибига қуйидагилар киради:
- Ташкилий-кадрлар хизмати, кадрларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларни шакллантириш, давлат хизмати институтини такомиллаштириш ва маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди, давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг бошқарув кадрлари фаолияти самарадорлиги мониторингини ўтказади ва ҳ.к.;
- Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, Президентнинг ҳуқуқий масалалар бўйича фаолиятини таъминлайди, хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги конституциявий ваколатларини амалга оширилишига кўмаклашади. Мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш аҳволи тўғрисида хабардор қилади ва ҳ.к.;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Президентнинг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонаси фаолиятини самарали ташкил этади ва мувофиқлаштиради, шунингдек уларнинг фаолиятини меъёрий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширади ва ҳ.к.;
- Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг вазифаларига мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳолати ва тенденциясининг чуқур ва комплекс таҳлилини, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, иқтисодиёт, унинг тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудларида сифат кўрсаткичларининг тизимли мониторингини амалга ошириш ҳамда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини сақлаб қолишга, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришга, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилишга йўналтирилган иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ҳ.к. киради;
- Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, ма- даният, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати, Президент фаолияти, давлат раҳбарининг олий даражадаги учрашувлари ва расмий қабуллари миллий ҳамда хорижий ОАВда холис, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлайди, халқаро ва етакчи миллий эксперт-таҳлил муассасаларнинг вакиллари иштирокидаги матбуот-конференция, интервью ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиради, шунингдек, Президентнинг хорижий давлатларга ва мамлакатимиз бўйича ташрифларини юксак даражада ёритиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳ.к.;
- Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати, ННТларнинг ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қуришдаги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда маҳалла институтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва ҳ.к.;
- Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати, таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, илм-фанни ривожлантириш ва илмий-техник тараққиётнинг устувор йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасини ривожлантириш комплекс чора-тадбирларни амалга оширади ва ҳ.к.;
- Ишлар бошқармаси, Президент иштирокида ўтказиладиган тадбирларни молиявий, моддий-техник ва бошқа жиҳатлардан таъминлайди, шунингдек, Девон фаолиятини моддий-техника жиҳатидан таъминлашни амалга оширади ва унда иш юритишни ташкил этади ва ҳ.к.;
- Ижро этувчи аппарат, Президент фаолиятини ташкилий-техникавий, ахборот-таҳлилий ҳамда протокол жиҳатидан таъминлашни амалга оширади, тушаётган ёзишмалар, маълумотлар, таҳлилий ва бошқа материалларни қайта ишлаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди, шунингдек, улар бўйича берилган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилади ва бошқалар.
Девон таркибига, шунингдек асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари алоҳида ҳужжат билан белгиланадиган Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳам киради.
Юқорида санаб ўтилган хизматларга тасдиқланган рўйхат бўйича тузилмалар, маслаҳат ва кенгаш органлари бириктирилган.
Ходимлар ҳақида
Девоннинг бошқарув ходимлари Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ёрдамчи ходимлар Девоннинг Ишлар бошқарувчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Барча ходимларнинг функционал мажбуриятлари Девоннинг тегишли тузилмалари раҳбарлари томонидан белгиланади.
Ходимлар учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади. Бунда улар аввалги иш жойида ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Девонда амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар сақланган ҳолда фойдаланади.
Президент Девонида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади. Девонда ишланган даврда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган вақт ўтгандан сўнг аввалги иш жойида белгиланган тартибда Девоннинг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Девон ходимларига уларнинг меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг, аввалги иш жойида эгаллаган лавозими ёки шунга тенг лавозим тақдим этилиши кафолатлари таъминланади, бундан МК 100-моддаси 2, 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Фармон, шунингдек, Конституциянинг 93-моддаси 22-бандида назарда тутилган Президентнинг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш бўйича қатор топшириқларни сақлайди.
Девоннинг юридик манзили: Тошкент ш., Мустақиллик майдони, 6 уй. Худди шу бинода Сенат, Конституциявий суд ва айрим бошқа давлат органлари жойлашган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Публикации по теме:
- Меҳнат вазирлиги меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказади
- Ҳокимликлар ходимлари узоқ муддат ишлаганлиги учун устама ҳақ олади
- Бухоро вилоятида 17 минг нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилади
- Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар
- Бозорлар ва йирик савдо объектларида жамоат тартиби сақланади
- Ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш бўйича 10 қадам
Читайте в свежих номерах
- Необходимо широкое общественное обсуждение
- В соответствии с требованиями Технического регламента
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на декабрь 2024 года
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за ноябрь 2024 года
- Как растаможить груз, рассчитать и отразить в бухучете таможенные платежи