Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Ҳокимликлар ходимлари узоқ муддат ишлаганлиги учун устама ҳақ олади

13.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2017 йилдаги 123-сон Қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Устама ҳақлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг бошқарув ходимларига тўланади. Унинг миқдори умумий иш стажига боғлиқ равишда ходимнинг лавозим маошига фоизларда тўланади:

  • 4 йилдан 7 йилгача – 5%;
  • 7 йилдан 10 йилгача – 10%;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 15%;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 20%;
  • 20 йилдан 25 йилгача – 25%;
  • 25 йилдан ортиқ – 30%.

 

Шу тариқа, ходимларда устама ҳақ олиш ҳуқуқи ишнинг 49-ойидан бошлаб вужудга келади.

 

Бунда устама олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажига қуйидагилар киради:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратидаги иш даври;
  • Президент аппаратидаги, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратидаги, Олий Мажлис палаталари аппаратидаги, шу жумладан депутат сифатидаги, шунингдек бошқа давлат органларидаги иш даври;
  • ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонун ҳужжатларига кўрсатилган органларда мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланган вақт.

 

Меҳнат стажини аниқлаш учун меҳнат дафтарчаси асосий ҳужжат ҳисобланади.

 

Устама ушбу ойда ишланган давр, шу жумладан таътиллар даври ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланиб қоладиган давр учун тўланади.

 

Шу билан бирга Учқудуқ, Зарафшон ва Нуробод шаҳарлари ҳокимликларида назарда тутилган устамалардан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ белгиланган бюджет соҳаси ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлиги учун ойлик устама тўлаш сақланиб қолади.

 

***

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан шахсий хизмат енгил автомобиллари пробегининг йиллик лимити тасдиқланди. Бунда йўл босиш йиллик лимити:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун – 54 020 км (ойига – 4 911 км);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига ва ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун  – 36 036 км (ойига – 3 276 км).

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.