Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида СКнинг 211-модда 6-хатбошида кўзда тутилган Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати янги таҳрирининг лойиҳаси эълон қилинди.
Маълумот учун: бугунги кунда Рўйхатда 67 та дори номланиши мавжуд бўлиб, бироқ 20.04.2017 йилдаги ПҚ–2911-сон Қарор унинг тиббий маҳсулотлар ҳисобидан кенгайтирилишини назарда тутади (ушбу ҳужжат ҳақида батафсил – бу ерда).
Муҳокама учун тақдим этилган лойиҳада 74 та бўлим мавжуд, улардан: 70 таси – дори воситалари, 4 таси – тиббиёт буюмлари.
Эслатиб ўтамиз, Рўйхатга ўзгариш ва қўшимчалар аҳолининг касалланиши таҳлили, ички бозорнинг сифати ва маҳаллий тиббий маҳсулотлар билан тўйинганлиги асосида заруратга кўра, дорилар ва тиббиёт буюмларининг рўйхатга олиниши (қайта рўйхатдан ўтиши)ни инобатга олган ҳолда ҳар 6 ойда киритилади.
Шу билан бирга ўзгаришлар янги номланишларни киритишни, алоҳида бўлимларнинг рўйҳатдан чиқарилиш ҳамда шакли ва ТИФ ТН кодларининг ўчирилиши назарда тутиши мумкин.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.